17 April 2012
12:50 - Нурсултон Назарбой расмий ташриф билан Малайзига кетмоқда
3 кун аввал икки кунлик Индонезия сафаридан қайтган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой бугун расмий ташриф билан Малайзияга кетмоқда. Унинг Малайзия Бош ҳукмдори Султан Абдул Ҳалим Муадзам Шоҳ, Бош вазир Нажиб Тун Абдул Разоқ билан учрашувлари режалаштирилган.

Сал кам 30 милионлик аҳолисининг 60 фоизи мусулмон бўлган Малайзия федератив конституцион пошшолик давлатидир. У 13 штатдан иборат, уларнинг 9 таси пошшолик, 6 штат ҳукумдорининг расмий номи – Султон. Пойтахти - Куала-Лампуp (расмда).

Нурсултон Назарбой Қозоғистонни дунёга танитиш, дунё мамлакатлари билан яқин алоқалар ўрнатиш борасидаги фаолияти ҳайрон қоладиган даражада кенглиги билан ажралиб туради. Унинг Малайзияга сафари бунинг яна бир исботидир.