17 April 2012
06:42 - Ўзбекча масхарабозлик: Шимолий Кореянинг сунъий йўлдош учиришга ҳаракатидан Ўзбекистон ташвишда эмиш
Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги кеча тарқатган икки жумлалик билидиришда айтилишича, Шимолий Корея БМТнинг 2009 йилга оид № 1874 қарорини бузиб, сунъий йўлдош учиришга ҳаракат қилганидан Ўзбекистон хавотирга тушибди ва Пхенянни ўз халқаро мажбуриятларини бажаришга чақирибди.

Бутун дунёнинг талабига тупурган Шимолий Корея раҳбарияти Ўзбекистоннинг билдиришига ҳам тупуриши ўз-ўзидан маълум, аммо қўшни Қирғизистонда ўзбеклар қирғин қилинганда, ҳозир ҳам ўзбекларга ноинсоний босим давом этаётганда оғзини очмаётган Ўзбекистон ҳукумати Пхеняннинг сунъий йўлдош учириш ҳаракатига муносабат билдираётгани масхарабозлик эмасми? Албатта, масхарабозлик. Ўзбекча масхарабозлик!