05 April 2012
02:14 -
Ўзбекча масхарабозлик: Москвада “Халқаро Ўзбеклар Конгресси”, Истанбулда “Жаҳон Ўзбеклар Конгресси” тузилдими?
Қирғизларнинг «24.kg» агентлиги депутат Жилдизхан Жўлдошеванинг Москвада “Халқаро Ўзбеклар Конгресси” тузилгани, унинг фахрий президенти этиб Қодиржон Ботиров, ижрочи президенти қилиб космонавт Солижон Шарипов сайлангани ҳақида параламентда гапирганини билдирди. Агантлик бу хусусда шахсан Солижон Шариповга мурожаат қилган экан, у бу иддаони ёлғонлаб, Жилдизхан Жўлдошевани судга ҳам бериши мумкинлигини айтибди.
Ҳамма гап шундаки, дейди мухбиримиз, қирғиз депутатининг сўзларида жон бор. Бир гуруҳ масхарабоз ўзбеклар ростдан ҳам Ўзбеклар Конгресси тузиб, Қодиржон Ботировни президент қилиш устида ишлашмоқда. Уларнинг масхарабозлиги шундаки, яширинча тузилаётган ташкилотнинг ўзи масхарабозликдир.
Минг афсуски, ўзбеклар жамоасининг лидерлигига даво қилувчи ўзбек масхарабозлари кун сайин ортиб бормоқда. Бунинг мисолларидан бири – “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати Салой Мадаминни ўлдириш ниятидаги бир ўзбек қизини “фош қилгач”, бундай қизнинг ўзи йўқлиги ҳам маълум бўлиб қолгани.
Яъни, ўшанда “Озодлик” ҳам масхарабозчиларининг олдинги сафида кетаётгани фош бўлди. Америкаликлар бундай масхарабозларни ўз радиоларидан ҳайдашлари аниқлигини тушунган “Озодлик” хизматчилари ўзларини оқлаб қолиш учун яна ўша Салой Мадамин билан биргаликда бошқа масхарабозликка қўл урдилар.
Тезда Истанбулда навбатдаги масхарабоз ташкилот – қоғоздагина бор бўлган “Жаҳон Ўзбеклар Конгресси” борлиги, унинг биринчи президенти - собиқ бирликчи Алибой Йўляхши эканлиги атайлаб “Озодлик” учунгиина тор доираларда билдирилди. Конгресснинг сайти ҳам очиб қўйилди.
“Жаҳон Ўзбеклар Конгресси” тузилиши биланоқ, унинг офисида қандайдир ўзбек аёли билан матбуот конференцияси ўтказилгани, айнан ўша аёл Салой Мадаминни ўлдириш учун Ўзбекистон МХХси тарафидан тайёрлангани иддао этилди. Аслида, “Жаҳон Ўзбеклар Конгресси”нинг ўзи ҳам ёлғон бўлгани каби, матбуот конференцияси ҳам ёлғон эди. Яъни ҳеч қандай матбуот конференцияси ҳам бўлмаган
“Озодлик” ўзининг аввалги масхарабозлигини оқлаш учун Истанбулдаги масхарабозлик ҳақида махсус эшиттириш тайёрлабди, аммо ўз эшиттиришида “Жаҳон Ўзбеклар Конресси” борлигини тилга олса ҳам, шундай оламшумул ташкилот билан мутлақо қизиқмабди!!! Ёпирай, “Жаҳон Ўзбеклар Конгресси” тузилармиш-да, машҳур радионинг ўзбек хизматидагилар бу билан қизиқмасмиш!!! Бунинг сабаби битта – бу ишларнинг масхарабозлигини озодликчилар жуда яхши билишарди, ўзлари ҳам шу масхарабозлик ичида эканлигини, ўз сайтларида берилган расмдаги ҳижобли аёл - кираланган фохиша эканлигини ҳам билишарди.
Дарвоқе, Истанбулда яшайдиган ўзбекларнинг лидерларидан, ҳокимиятда ҳам бўлган Она-Ватан партияси раисининг ўрибосари, мамлакат вазири даражаларигача кўтарилган машҳур Аҳат Андижон, Туркиядаги ўзбекларнинг “Туркистон” жамияти раиси Яссавий ва бошқа бир қатор ўзбеклар ўзлари яшайдиган шаҳарда қандайдир “Жаҳон Ўзбеклар Конгресси” деган ташкилот борлигию, у ҳақда “Озодлик” радиоси гапиргани устидан роса кулишди.