04 April 2012
22:43 -
Freedom House Тошкентдаги қилиғини Киевда ҳам давом эттирмоқда
Бугун Украина Президенти Виктор Янукович билан 1,5 соатлик учрашув ўтказган машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Freedom House ташкилотининг ижрочи директори Дэвид Креймер журналистлар билан гаплашишдан қочди, дейилади УНИАН агентлигининг хабарида.
Маълумки, шу ташкилотнинг Андижон воқеаларигача Тошкентда фаолият кўрсатган офисининг раҳбари Мюша Сервер ҳам ўша йиллари Президент Ислом Карим билан учрашгандан кейин, бу учрашув ҳақида бирон нарса дейишдан қочган эди. Ҳозир у “Янги демократиялар институти” номли ташкилот тузиб ва унинг Тошкентда офисини очиб, Ўзбекистон ҳукуматининг диктаторлик моҳиятни бекитишга уруниш билан машғул.
Диктаторлар билан демокраларга қарши ўйинлар қилиш Freedom House ташкилотининг табиатига айланган ўхшайди.
Дарвоқе, бугун Дэвид Креймер бошчилигидаги Freedom House ташкилотининг ҳайъати Харьковдаги қамоқхонада зарғалдоқчилар инқилобининг лидерларидан бири, собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкони зиёрат қилган. Соғлиғи ёмон эканлиги айтилаётган Юлия Тимошенко меҳмонларни ўрнидан турмасдан қабул қилган. Бу зиёратдан кейин Дэвид Креймер журналистлардан қочмаган, ўзи бошчилигидаги ҳайъатининг мақсади у ёки бу сиёсатчи ёки шахсни қўллаб-қувватлаш эмас, балки, бу мамлакатда демократиянинг аҳволини баҳолаш эканлигини урғулаб, яна иккиюзламачилик қилган. Яъни, машҳур мухолифатчини қўллаб-қувватлашдан қочган.
Дарвоқе, бугун Европа Иттифоқининг Киевдаги ваколатхонаси раҳбари Жозе Мануэль Пинту Тейшейра Украинада бўладиган парламент сайловлари натижаларини тан олиш ёки олмаслик, сайловларда Юлия Тимошенко ёки қамоқдаги бошқа сиёсатчи, Юлия Тимошенко замонида Ички ишлар вазири бўлган Юрий Луценконинг қатнашишига боғлиқ эмас, дебди.