04 April 2012
03:32 - Гулнора Карим ҳатто Усмон Қуръонига ҳам дахл қилди
Шу кунларда Дубай шаҳрида Ўзбекистондаги шарқона хаттотлик мероси, миниатюра ва анъанавий санъат бўйича кўргазма очилди. Уни Гулнора Каримнинг Ўзбекистон санъати ва маданияти жамғармаси ташкил қилган. Кўргазмада қадимий қўлёзмалар, ноёб музей экспонатлари, мамлакатимизнинг анъанавий амалий санъати намуналари тақдим этилмоқда.

Кўпчиликни кўргазма марказидаги Усмон Қуръони нусхаси қизиқтирмоқда. Ер юзида Қуръонинг тўрт асл нусҳасидан бири бўлган бу Қуръон Халифа Усмон буйруғига биноан кийик терисига ёзилган ва Тошкентда сақланади.