01 April 2012
06:10 - Ўзбекларнинг Forbes журнали қачон чиқади?
Ҳа, бу журнал миллионер ва миллардерлари бор давлатларда чиқади. Айнан миллионер ва миллиардерлар ҳар қандай мамлакат иқтисодининг моторларидир, айнан уларнинг инвестицион программалари мамлакатнинг ривожланишга асос бўлади. Бу журнал эса, соддароқ қилиб айтсак, миллионер-миллиардерларнинг журнали. Эслатиб ўтамиз, ҳозир дунёда 1,5 мингга яқин миллирдер бор. Уларнинг икки нафари ўзбек, аммо улар Ўзбекистонда эмас, Россияда бизнес қилишади.

Ўтган асрнинг бошларидан бери чиқадиган Forbes журнали 28 йилдан бери дунё миллардерларининг рўйхатини эълон қилиб келади.

Неча йиллардан бери Россияда бу журналнинг русчаси ҳам чиқади. Кейин Украинлар ҳам ўз Forbes журналларини чиқарабошладилар. 2011 йилдан Қозоғистон ўз Forbes журналини чиқармоқда. Уч ой бўлдики, бу иш Гуржистонда ҳам бошланди. Бошланиши билан тўпалон чиқди. Унинг Бош редактори ишдан олинди, унинг ўзи эса намойишкорона истеъфога кетганини гапирмоқда.

Бу гуржиларнинг ички иши. Бизни қизиқтирадиган савол – Ўзбекистонда қачон ўзимизнинг Forbes журналимиз чиқади? Мамлакатнинг ривожланиши йўлида тўсиқ, яъни Ислом Карим бор экан, ҳеч қачон чиқмайди. Демак, Ўзбекистоннинг ривожланишини истаган одамларнинг асосий мақсади - бу одамни ҳокимиятдан тезроқ ҳайдаш бўлиши керак.