31 March 2012
20:04 - Афғонистон ҳукумати “Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон” газқувури лойиҳасидан чиқмоқчими? Ўзбекистонга нима?
АҚШ Қуролли кучлари Марказий Қўмондонлиги тарафидан молиялаштириладиган CentralAsiaOnline.com сайти Покистоннинг Нефть вазирига асосланиб хабар беришича, Афғонистон ҳали қурилмаган, аммо қурилиши режалаштирилаётган Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувуридан газ олмаслигини билдирибди. У ҳолда, Туркманистондан келадиган газдан Покистон ва Ҳиндистонга кунига ортиқча 500 кубметр қолади.

Аммо, дейилади хабарда, Афғонистон ўз ҳудудларидан бу газ қувурнинг ўтиши ҳақидаги қарорини ўзгартиргани ёки ўзгартирмагани ҳали маълум эмас. Ўзгартирса, газ қувурига янги маршрут танланиши керак.

Қолаверса, бундай қарорни бугун нуқтаи назаридан қарасак Афғонистон эмас, АҚШ олади, дейди мухбиримиз. Демак, Марказий Осиёда қандайдир катта ўйинлар давом этмоқда. Ҳамма нарса АҚШ Афғонистондан қачон чиқиб кетишига боғлиқ. Тахмин қилиш мумкики, у яқин орада чиқмайди. 2014 йили ваъда қилинаётган чиқишнинг бошланиши рамзий бир нарса бўлади. Бошлаш мумкин, аммо чиқиш қанча давом этиши ҳали ҳеч қаерда қарорга боғланмаган. Боғланса ҳам уни ўзгартиш қийин бўлмайди.

АҚШнинг Афғонистондан чиқмаслиги Марказий Осиё мамлакатларининг ҳам манфаатларига тўғри келади. Шу сабабли, қирғизларнинг Манас транзит марказини америкаликлардан 2014 йилда олиб қўйиш режалари йўқ қилиниши, бунинг устига АҚШ Ўзбекистондаги Хонабод авиабазасига қайтиши керак. Табиий, бунинг учун авваламбор Лубянканинг қўғирчоғи бўлган Ўзбекистондаги мажуд режим йўқ қилиниши шарт.

Бундан хавфсираётган Ислом Карим ўзини АҚШ ва Россия ўртасида мувозанатли ҳаракат қилаётган сиёсатчи қилиб кўрсатишга уриниб ётибди. Россиянинг экспертлари айнан Лубянаканинг буйруғи билан айнан Ислом Каримга ёрдам бериш мақсадида айнан шу ёлғон фикрни ҳаммага тиқиштириб ётишгани ҳам маълум. Аммо, бунга ишонадиган биронта аҳмоқ топилмайди.