31 March 2012
18:48 - Time журналининг йиллик энг кучли 100 шахс рўйхатига номзодлар
Маълумки, бу машҳур журнал ҳар йили дунё бўйича энг катта таъсир кучига эга бўлган шахсларнинг рўйхатини эълон қилади. Бу рўйхатга кирадиганлар ва ҳар бир одамнинг бу рўйхатдаги ўрнини Интернет орқали журнал ўқувчилари овоз бериш йўли билан белгилашади.

Рўйхатга, қайси соҳада фаолият кўрсатишидан қатъий назар, ҳозирги дунё жамоатига таъсир кўрсатадиган шахслар киритилади. Бу йилги рўйхатга 6 апрелда нуқта қўйилади ва у 17 апрелда эълон қилинади.

Ҳозирча рўйхатда кўпчиликка таниш бўлган қуйидаги исмлар бор экан. Уларнинг рўйхатдаги ўрни ҳам кўрсатилганидек:

1. Erik Martin – 75 ёшли немис шоири ва ёзувчиси ва Reddit сайтининг бош редактори
2. Ron Paul – АҚШ Республикачилар Партиясидан президентликка номзод
3. Anonymous Hacker гуруҳи – Интернетда анонимлик ва эркинликни ғоя қилиб кўтараётганлар
4. Asghar Farhadi – Эронли кинорежисср, Оскар мукофати соҳиби
5. Benedict Cumberbatch - актёр
6. Alexei Navalny – рус мухолифатчиси
7. Imran Han – Покистон сиёсатчиси, собиқ крикетчи
8. Adele - хонанда
9. Lady Gaga – хонанда
10. George R.R. Martin - ёзувчи
13. Barack Obama – AҚШ президенти
26. Angela Merkel – Германия Бош вазири
51. Nicolas Sarkozy – Франция Президенти
91. Recep Tayyİp Erdoğan – Туркия Бош вазири