22 March 2012
01:54 -
Тулузада яҳудий ўқувчиларни Жазоирли мусулмон ўлдиргани маълум бўлди
Кеча Франциянинг жанубидаги Тулуза шаҳрида 3 яҳудий ўқувчи ва бир ўқитувчини ўлдирган одам - келиб чиқиши жазоирли бўлган, ўзини “Ал-Қоида”га алоқаси бор ва Исломнинг салафий оқимига мансуб мусулмон сифатида танитган Муҳаммад Мераҳ бўлиб чиқди. Шу атрофдаги ҳарбий базада хизмат қиладиган бир неча аскарни ҳам айнан Муҳаммад Мераҳ бир неча кун аввал отиб ташлаган экан.
Бугун кечасиёқ унинг онаси, уйидан портлатувчи модда ҳам чиққан акаси ва яна тўрт киши полиция тарафидан ушланган, унинг ўзи эса, ўз уйида полиция қуршовига олинган. У аввалига таслим бўлишга рози бўлган бўлса ҳам, кейин бунай қилишдан воз кечган. У ҳозиргача полиция қуршовида турибди.
Полиция вакилининг айтишича, Муҳаммад Мераҳ Филистинда яҳудийлар тарафидан ўлдирилаётган болаларнинг қасдини олиш учун яҳудий болаларини ва Франция Жазоирни босиб олганда ўлдирилган ўз ватандошларининг қасдини олиш учун француз аскарларини ўлдирганини айтибди. Полицияга кўра, у Покистон-Афғонистон чегарасидаги “Ал-Қоида” лагерида ўқитилган, мақсади яна ҳам кўпроқ одам ўлдириш бўлган.
Ўлдирилган яҳудийларнинг жасади кечаёқ учоқ билан Исроилга жўнатилган, улар “Хар-Хаменут” қабристонгида тупроққа берилади.
Бугун француз аскарларини кўмиш маросими бўлди. Унда қатнашиш учун Франция президенти Николя Саркози ва яқинда бўладиган президент сайловида Саркозига рақиблик қилиш ниятидаги 5 номзод келгани хабарларда айтилди.