21 March 2012
19:52 - Самарқандда “Эзгулик” жамиятининг конференцияси ўтди
Кеча, 20 март куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Самарқанд вилояти бўлими ҳисобот конференцияси ўтди. Унинг ишида Самарқанднинг Ургут, Оқдарё, Тойлоқ, Нарпай, Самарқанд, Нуробод туманларидан келган 13 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси иштирок этди. Мажлисда мавжуд инсон ҳуқуқлари вазиятига баҳо бериш, вилоят бўлими раисининг ҳисоботини тинглаш, ташкилий масала ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари орасида юзага келган ўзаро зиддиятли вазият муҳокама қилинди.

Конференция ишини олиб борган жамият Марказий Бошқаруви аъзоси Абдураҳмон Ташановга кўра, ўз-ўзини танқид ва бўлимда юзага келган бирмунча носоғлом муҳитни бартараф этиш вазифаси нуқтаи назаридан бир қадар мақсадга эришилди. Вилоят бўлимининг раҳбари бўлиб ишлаб келаётган бирликчи Мажид Қурбоновнинг ҳисоботи қониқарли деб топилиб, у раис лавозимига қайта сайланди.

Жамият Марказий бошқаруви раиси Васила Иноятова ҳамкасбларига болалар меҳнати, сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари, қийноқлар, диний эркинликлар масаласида монитиронингларни амалга ошириш вазифаси юклатилди. “Энг муҳими ҳуқуқ ҳимоячиларининг аксарияти собиқ шўро замонидаги халқ контроли органининг вазифасини ўташга киришиб кетди. Бундай тенденциядан эҳтиёт бўлайлик”, деди Васила Иноят.