22 March 2012
02:22 -
Светлана Ортиқованинг режимга садоқати янги бир лавозим билан сийланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Светлана Ортиқова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш, саралаш ва лавозимларига тавсия этиш Олий малака комиссияси раиси этиб тайинланган. Жамоатчилик асосида бошқариладиган бу лавозим эгаси аввал Машкура Сафаева бўлиб, унинг истеъфоси ҳақида хабар қилгандик. Комиссия судьялар фаолиятини кузатади, мувофиқлаштиради, уларнинг номзодларини Президент ва Парламентга тақдим қилади.
Сиёсий масхарабозлиги билан танилган Светлана Ортиқовага бу лавозимнинг инъом қилиниши - шубҳасиз суд ҳокимияти тизими мустақиллигига янги зарбадир. Чунки, эҳтиёткорликдан ташқари мунтазам ёлғончилиги ва маддоҳлиги эвазига каръера қилаётган бу хонимдан эзгу амаллар кутиш мумкин эмас.