21 March 2012
06:20 -
Қизиқ хабар: Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси байрам куни бўлади
Ўзбекистон оммавий ахборот воситари, ўзларини қўшни Тожикистонда Наврўз мунасабати билан 6 кун дам олиш бўлишини кўрмаганга солиб, бизда байрам 3 кун бўлишини катта воқеадек кўрсатишга уриниб ётишар экан, Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси 23 март, яъни байрамнинг иккинчи куни ўтказилиши ҳақидаги расмий хабарлар ростдан ҳам қизиқ кўринади.
Йиғилишга келган Сенаторларни рўйхатга олиш байрамнинг биринчи куни, яъни 22 март соат 9 дан 18 гача Олий Мажлис Сенати биносининг фойесида бўлиши ҳам эълон қилинди.
Агарда Сенат қандайдир фавқулодда масалаларни кўриши керак бўлса, мажлиснинг байрам куни ўтказилишини тушуниш мумкин, акс ҳолда, бу нарса – оддий мантиқсизликдир.
Қолаверса, қонун бўйича 21 март расмий байрам куни ҳисобланар экан, байрамни 22 мартга ўтказиш ҳам мантиқсиздир. Ишқилиб, кайфи ошиб қолган президент янги йил байрамини 1 январдан 2-чига ўтказиб юбормаса бўлди.