21 March 2012
05:46 -
Тошкентда “Chevrolet Malibu” автомобили тақдим этилди
Ўзбекистон автомобилсозлари Наврўз байрамига муносиб туҳфа ҳозирладилар, 20 март куни “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган “Chevrolet Malibu” автомобилининг тақдимоти бўлди, дейилади расмий хабарда.
Автомобиль 2,4 литр ҳажмдаги тўртцилиндрли двигателга эга бўлиб, унинг 169 ва 263 от кучига эга бўлган ҳамда механик ва автоматик узатмали турли моделлари чиқарилади.
Олтита хавфсизлик ёстиқчасига, бош ва бўйин қисмларни ҳимоя қилувчи хавфсизлик пардаларига эга бўлган автомобиль шу йил июнь ойидан сотишга чиқарилади.