19 March 2012
04:28 -
Останкино телемаркази олдидаги митингчилардан 100 кишини полиция ушлаб кетди
Аввал хабар берганимиздек, НТВ телеканалида шу кунларда Путиннинг мухолифлари ўтказган оммавий митинглар ҳақида ёлғон фактлардан иборат хужжатлт фильм кўрсатилди. Фильмда намойишчилар чет элдан келган пул учун митинга чиққанлари иддао қилинганди. Шундан кейин, мухолифларнинг активлиги яна ҳам ортти. Бугун Осатнкино телемаркази олдида турли маълумотларга кўра, тахминан минг кишилик рухсатсиз митинг ўтказилди.
Митингчиларнинг қўлларида “НТВ – зўравонлик, тўнкалик ва ёлғон” каби сўзлар ёзилган плакатлар бор эди, улар бу сўзларни айтиб бақиришарди ҳам.
Шаҳар Ички ишлар Бошқармасининг билдиришича, митингчилардан 100 киши турли полиция бўлимларига олиб кетилган, уларни рухсатсиз митинг уюштиришда айблаб, маъмурий протоколлар тузилган ва кейин улар қўйиб юборилган. Энди уларнинг иши маъмурий судда кўрилади.
Қўлга олинганлар ичида мухолифат лидерлари, “Адолатли сайловлар учун!” митинглариниг ташкилотчилари Сергей Удальцов и Борис Немцов бор.
Маълумки, Сергей Удальцов 10 мартда Янги Арбатдаги митингдан кейин ҳам ушланган, 10 кунга маъмурий қамалган, аммо 1 кундан кейин 1 минг сўмлик жарима билан озод қилинганди. Энди у яна қамалса керак.