15 March 2012
22:04 -
Марказий Банк яна бир судхўрнинг танобини тортди
Тошкентдаги "Shahruza kredit" номли йирик ломбардлардан бирининг лицензияси бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган бундай қарорга ломбарднинг мавжуд қонунчилик талабларини кескин бузгани сабаб бўлган. Мазкур судхўр муассаса ўтган йилнинг 14 апрелида ташкил этилган ва қисқа муддатда аҳолининг ночор қатламига қарзлар бериш билан тилга тушганди.
Ломбард мижозларидан бирининг фикрича, унинг фаолияти тўсилишига фуқаролардан тушган шикоят ва аризалар сабаб бўлган.
Ломбард мижозларидан бирининг фикрича, унинг фаолияти тўсилишига фуқаролардан тушган шикоят ва аризалар сабаб бўлган.