16 March 2012
00:16 - Европа парламенти: Россиядаги президент сайлови эркин ҳам эмас, адолатли ҳам
Европа Иттифоқининг парламенти 4 март куни РоссЯида ўтказилган президент сайлови бўйича бугун махсус резолюция қабул қилди. Резолюцияга асос қилиб, ЕХҲТнинг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюросининг кузатувчилари тарафидан тайёрланган ҳисобот олинган. ЕХҲТнинг Парламент Ассамблеяси ва Европа Кенгашининг Парламент Ассамблеяси кузатувчиларининг ҳисоботлари ҳам инобатга олиниган.

Европа парламентининг резолюциясидаги асосий хулоса шундай: “Сайлов жараёни эркин ҳам бўлмаган, адолаили ҳам, чунки, номзодлардан бири бошқаларга нисбатан ҳар томонлама яхши шароитда бўлган.”

Европа Иттифиқи Россия билан танқидий мулоқотда бўлиши, моддернизация Россияни модернизация қилиш дастурларини, айниқса, иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар бўйича мулоқотни қўллаб-қувватлаши керак, дейилган резолюцияда, сайланган президент Владимир Путинга тавсия ҳам берилади: “Намойичиларга нисбатан сўз ишлатишда эҳтиёт бўлиш, улар биланмамлакатнинг келажаги хусусида софдил мулоқот ўтказиш керак.”

Хуллас, Европа Иттифоқи парламенти Путиннинг пешонасига "ноқонуний президент" тамғасини қўйди. Бу тамға умрбод қолади.

Дарвоқе, эслатиб ўтиш керакки, 1991 йилда Ўзбекистонда ўтказилган биринчи умумхалқ президент сайлови бўйича ЕХҲТнинг ҳисоботида "Сайловларнинг асосий камчилиги - "Бирлик" халқ ҳаракатининг номзоди сайловга қатнаштирилмганидир", дейилганди. Бу хулоса ҳам тарихда қоладиган нарса.