15 March 2012
00:52 -
Душанбеда Афғонистонга бағишланган конференция Ислом Каримсиз ўтади
Тожикистон агентликлари шу йил 26-27 март кунлари Душанбеда ўтказиладиган Бешинчи Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференциясида Тожикстон, Афғонистон ва Покистон президентлари Имомали Раҳмон, Ҳамид Карзай ва Али Асиф Зардорий иштирок этишини билдирар экан, Ўзбекистон президенти ҳақида ҳеч нарса демайди. Лекин, Ислом Каримнинг у ерда бўлмаслиги аниқ. Сабаби фақатгина Ислом Каримнинг Имомали Раҳмонга душманлигида эмас. Маълумки, Ўзбекистон Президенти йиллардан бери Афғонистон бўйича минтақавий 5+2 саммити ўтказишни таклиф қилади, аммо унга ҳеч ким эътибор ҳам бермайди. Шундай экан, у Душанбега борадими? Яхшиямки, Ислом Каримнинг бети қаттиқ, акс ҳолда касал-масал бўлиб қолиши ҳеч гап эмасди.
Дарвоқе, Душанбедаги конференцияга 40 мамлакатнинг вакиллари таклиф қилинган, яна бир қатор президентларнинг келишига умид қилинмоқда. Бу конференция доирасида энергетика, саноат, йўл қурилиши ва кадрлар тайёрлаш бўйича бир қатор лойиҳалар кўриб чиқилиши кутилмоқда. Ўзбекистон эса, яна четда қолади.