13 March 2012
02:46 - “Ўзбеккўмир” ширкати Бош директори лавозимидан четлатилди
Бу ҳақдаги маълумотни, яъни Бош директор Ҳамроқул Хурсановнинг истеъфосини ширкат маъмурлари мухбиримизнинг телефон орқали сўровига биноан расман тасдиқлади. Унинг ўрнига "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятида Бош муҳандис бўлиб ишлаб келаётган Юрий Кривенко жамиятга раҳбар этиб тайинлангани маълум бўлди. Хурсанов соҳада йўл қўйган камчиликлари эвазига лавозимидан четлатилган эмиш.

Ўзбекистоннинг тажрибасидан кели чиқиб тахмин қилиш қийин эмаски, унинг устидан яқин кунларда жиноий иш очилади.