13 March 2012
02:04 -
Бу сенсация эмас: Қозоқларнинг президенти яна ғойиб бўлди

Ваҳоланки, Қозоғистонда нафақат давлат раҳбари, балки иккинчи-учинчи даражали раҳбарларнинг фаолиятига доир хабарлар мунтзам бериб борилади. Масалан, бугун Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Амангелди Жумабаев Бокуга кетгани хабар қилинган.
Ўзбекистонда вазир ўринбосари ёки вазирнинг ўзини кўйиб туринг, Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг нима қилаётгани ҳақида хабар бўлмайди, унинг расмини кўрсатиш тақиқланган. Ҳар замонда кўриниб турадиган Президент Ислом Карим ғойиб бўлиб қолса, ҳеч ким эътибор ҳам бермайди.
Қозоғистонга қайтсак, табиий, Нурсултон Назарбойнинг ғойиб бўлиши тасодий бўлмаса керак. Бир неча ой аввал ҳам шундай бўлганди. Кейин маълум бўлишича, уни Германияда операция қилишган экан. Яна шунга ўхшаш бир нарса бўлгандир.