10 March 2012
03:35 -
Мачитларга видекамералар қўйилиши атрофидаги жанжал ҳақида
Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси “Озодлик” радиоси, СА-NEWS ва “Фергана.ру” сайтлари Ўзбекистон мачитларида видеокамералар ўртнатилаётгани ҳақида хабар тарқатиб, бу – диндорлар устидан назоратнинг кучайтирилишдидир, деган маънодаги таҳлилларини қораловчи баёнот берибди.
Ўзини оқлашга ҳаракат қилган Идора, видеокамералар мачитларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилаётганини урғулар экан, хавфсизлик масаласини Оллоҳ ҳам ўйлаганини кўрсатиш учун бўлса керак, Қуръондан оятлар ҳам келтирибди, Саудия Арабистонининг машҳур мачитларида минглаб камералар борлигини мисол қилиб кўрсатибди.
Бундан ҳам жиддийроқ танқидларга ҳеч қачон жавоб бермайдиган режим расмийлари, бу Идора ҳам ўша режимнинг қўлбола ташкилотидир, видеокамералар масаласида дарҳол ўз фикрларини билдирганлари аввал ножиддийлик бўлса ҳам, ўйлаб кўрилса, жиддийга ўхшайди. Чунки, “Озодлик” радиоси, СА-NEWS ва “Фергана.ру” билан ишлайдиган хабарчилар ўзларининг аҳмоқликларини кўрсатишган. Аҳмоққа жавоб бериш эса, унчалик қийин иш эмас. Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси шу аҳмоқчиликдан фойдаланиб, ўзининг ақллилигини кўрсатиб қўймоқчи бўлган, шекилли.
“Озодлик” радиоси, СА-NEWS ва “Фергана.ру” билан ишлайдиган журналистларга эса, кичик бир маслаҳатимиз бор. Нима қиласизлар, қандайдир видеокамералар билан овора бўлиб. Ахир Ўзбекистон ҳукумати ҳамма мусулмонларни назорат остида ушлаб туриш мақсадида, ҳар туғилган чақалоқни, яъни потенциал террористни рўйхатга олиб, уларга туғилганлик гувоҳномаси бериш амалиётини ҳаётга жорий қилган, кейинчалик улар кўздан ғойиб бўлмасин деб, паспорт системасини киритган. Ана шуларни танқид қилиш керак, аҳ..., э кечирасиз, ҳурматли шоввозлар.