07 March 2012
18:18 - “Адолатли сайловлар учун” митинги 10 март куни Москванинг Новий Арбат майдонида бўлади
Москва шаҳар ҳокимиятининг ходими Россия мухолифатининг лидерларидан бири – сўлчи Сергей Удальцовга (расмда) телефон қилиб, мухолифатнинг 10 март куни “Адолатли сайловар учун” деб номланган 50 минг кишилик митингини Новий Арбат майдонида ўтказиш истаги қабул қилинганини билдирди. Бу ҳақда Сергей Удальцовнинг ўзи twitter орқали хабар берди.

Путиннинг келажагини айнан шу митинг белгилайди, дейди мухбиримиз. Ҳали ниҳоий натижалари эълон қилинмаган президент сайловларида москваликларнинг ярми ҳам Путинга овоз бермагани аниқ бўлди. Агар улар Путинга қарши овоз бериш билан чекланмасдан, уни сиёсий саҳнадан ҳайдаш ниятида бўлсалар, 10 март куни юз минглаб москваликлар митинга чиқиши керак. Агар шундай бўлса, бу – Путиннинг куни битгани демакдир.

Шуни ҳам унутмайликки, Путин КГБчи, собиқ эмас, ҳозир ҳам КГБчи. Агар унинг куни битса, бошқа КГБчилар, жумладан, Ислом Каримнинг ҳам куни битади.