07 March 2012
02:20 - Тамаки вa мавжуд ҳокимиятнинг зарари ҳақидаги огоҳлантиришлар ҳар бир epда бўлиши керак

2012 йил 7 апрелида Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун кучга киради.

 

Мазкур қонуннинг 12-моддасига кўра, алкоголь маҳсулотининг идишида ёрлиқ асосий юзасининг камида қирқ фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм тарзидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак.


Шунингдек, тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) тамаки маҳсулоти қутиси (ўрови) олд томони асосий юзасининг камида қирқ фоизини ва орқа томони асосий юзасининг камида қирқ фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм тарзидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак.


Тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) инсон соғлиғига етказиладиган зарарни камайтириб кўрсатувчи, тамаки маҳсулотининг хусусияти ҳақида зарарсиз маҳсулот сифатида ёки тамаки маҳсулотининг бошқа намуналарига қараганда зарари камроқ эканлиги тўғрисида ёлғон таассурот уйғотадиган ахборот жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Ушбу қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни тарғиб этиш, яъни алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъм л қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ҳамда бадиий образларни ошкора ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган хатти-ҳаракатлар тақиқланади. // olam.uz

 

Шу қонун чиқарилиши муносабати билан савол туғилади: Қизиқ, мавжуд ҳокимиятнинг ўзбекларга зарарини кўрсатувчи маълумотларни эълон қилиш зaмoни ҳам кeлмадими?