05 March 2012
04:50 -
Владимир Путин ўз ғалабасидан туйғуланиб, кўз ёши ҳам қилди
Тошкент вақти билан соат 23 да Россияда ҳамма сайлов участкалари бекилди. Берилган овозларни санаш бошланди. Биринчи натижаларга кўра, турли экзит-поллар ҳам шуни тасдиқламоқда, биринчи турдаёқ Владимр Путин президентлик курсисига қайтди. У 60 фоиз атрофида овоз олган. Ниҳоий натижалар ҳам шу рақам атрофида бўлиши кутилмоқда.
Путиннинг тарафдорлари аввалдан режалаштирилганидек, Москва марказидаги Манеж майдонига тўпланишни бошладилар. Ғалаба митинги бўлмоқда. Тошкент вақти билан соат 23:30 ларда (маҳаллий вақт – 22:30) митингчилар олдига Владимир Путин ва Дмитрий Медведев чиқишди. Янги сайланган эски президент туйғуланиб кетиб, кўз ёши ҳам тўкворди.Шу дақиқаларда митинг қатнашчиларининг сони 110 мингдан ошгани айтилмоқда.
Владимир Путиннинг кўз ёшлари тўкиши – мухолифатнинг, демократиянинг ғалабасидир. Агар, мавжуд режимнинг мухолифлари бу галги сайлов арафасида каби кенг миқёсли акциялар ўтказмасалар эди, Путин ғалабасини уйида яқин дўстлари билан қиттай-қиттай қилиб, нишонлаб қўярди, тамом-вассалом.
Ҳозир эса, халқ олдига чиқиб йиғлашга мажбур бўлди. Мажбур қилинди.