05 March 2012
03:47 - “Шарқ Тароналари”да яна тарона: Собиқ раис Музаффар Соҳибжонов 15 йилга кесилди, навбат кимники?
Ҳар икки йилда бир марта Самарқандда ўтказиладиган “Шарқ Тароналари” фестивалининг 8-чиси ўтган йили август ойининг охирида ўтказилганини ўша пайтда хабар қилган эдик. Бу сафар фестиваль янги директорнинг, яъни бу лавозимга икки ой аввал тайинланган Музаффар Соҳибжоновнинг раҳбарлигида ўтказилганди.

Ҳозир ҳам Маданият ва Спорт вазири бўлган Турсанли Қўзиевнинг 28 ёшли куёви Музаффар Соҳибжоновнинг омади бу фестивалдан кейин келмай қолди. Табиий, унинг ва қудасининг душманлари бекор ўтирмаганларини ҳам тан олиш керак.

Хуллас, бироз вақтдан кейин у қайси бир санъткордан пора олаётганда қўлга туширилди. Турсунали Қўзиев қизи – эстрада хонандаси Зебони дарҳол Музафардан ажратиб олди. Шу йил 27 февралда Музаффар Соҳибжонов 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Аслида, Музаффарга берилган зарбанинг асли нишони Турсунли Қўзиевнинг ўзи эди, дейди воқеалардан хабари бўлган, аммо исмини очиқланишини истамаган манба. Ўз куёвидан дарҳол юз ўгиргани ҳам уни қутқариб қолмаса керак.

Яна бир нарса маълумки, “Шарқ Тароналари” фестивали Ислом Каримнинг ташаббуси билан яратилган ва ҳар сафар унинг шахсий иштирокида очилади. Ёпирай, зарбанинг асли нишони Ислом аканинг ўзимасмикан?