03 March 2012
23:11 - “Microsoft”нинг ўзбекча дастурлари ишлаб чиқилади
Бу борада Microsoft корпорацияси делегацияси билан Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида ўтган музокараларда келишилган. Дунёнинг машҳур монополист ширкати билан имзоланган Меморандумга кўра, дастур ва сўнгги технологик топилмалар Ўзбекистонда ҳам амалга оширилади. Хусусан, Ахборот Технологиялари Университети қошида доимий фаолият кўрсатувчи қўшма корхона бунёд қилинади.

Ҳозирда “Microsoft”нинг дастурлари дунёнинг 45 тилига ўгирилган ва компютер техникаси ишлаши учун етакчи дастурлардан бири ҳисобланади, дейди мухбиримиз.