03 March 2012
22:44 - Тожикистонда ҳамюртимиз қамалди, бу - ўзбекларга таҳдидми?
Сўғд вилоятининг Хўжанд шаҳар суди маҳкамасида давлат чегараларини бузиш ва ўғирликда айбланиб, 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳамюртимиз Абдуллажон Нормуҳамедов тақдири борасида ўрисларнинг Регнум ахборот агентлиги хабар қилди. Сурхондарёда яшаган 18 яшар ҳамюртимиз Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидан Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ноқонуний равишда ўтган ва жорий қилинган взиа тартибини бузиб, Тодикистонда яшаб келган.

Бундай айб учун энг катта жазо – жарима ва депортация бўлиши керак эди. Хўжанд шаҳар судининг ҳукми ўзбекларга мушт кўрсатишдан бошқа нарса эмас, дейди мухбиримиз.