03 March 2012
21:31 -
“Эзгулик” раиси Васила Иноятнинг уйини суд ижрочилари босди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларидан маълум бўлишича, кеча жамият раиси Васила Иноятанинг уйини Шайхонтоҳур тумани суд ижро департаменти вакиллари босиб, Шайхонтоҳур тумани суди томонидан “Дилнура Қодиржоновани ким ўлдирди?” номли релиз юзасидан чиқарилган жаримани мажбурий ундириш чораларини кўришди. Ҳуқуқ ҳимоячисининг бир қанча шахсий ашёлари хатланди, суд ижро Департамети махсус ҳисоб кассасига 300 000 сўм ва ижро йиғими қабул қилинди. Бу борада жамият махсус билдириш эълон қилишни режалаштирган, дейди мухбиримиз.
Эслатиб ўтамиз, жамият 2009 йилнинг декабрида эълон қилинган “Дилнура Қодиржоновани ким ўлдирди?” номли релизда таниқли хонанданинг ўлими сабабларини тафтиш қилган. Унинг ўлимига бевосита жавобгар бўлган миршабоши Матлубовларнинг қилмиши фош этган. Шундан сўнг жамият айни баёнот учун 5 марта турли даражада жазога тортилди, ўтган йилларда жамият мулки мусодара қилинди.
Бир неча ой аввал “Эзгулик”нинг Тошкент шаҳар бўлимининг раиси Ҳайитбой Абдуллага қарши бошланган босим ҳақида хабар берар экан, бунинг сабаби ҳукуматнинг бутун қаршиликларига қарамасдан бир гуруҳ эзгуликчи ва бирликчининг Қирғизистон элчихонаси олдида “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин!” шиори остида ўтказган пикети учун ўч олишдир, деб баҳолаган эдик. Васила Иноятнинг уйини босилиши ўша йўналишдаги яна бир қадамдир.