03 March 2012
02:15 -
Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, Қозоғистон ҳамма элчиларга айтадиганини бир кунда айтти-қўйди
Бугун Нурсултон Назарбойнинг ўз мамлакатидаги ҳамма элчилар билан учрашувини айнан шундай баҳолаш мумкин.
Қозоғистгон президентининг элчилар олдидаги нутқида Қозоғистоннинг мустақиллик йилларидаги буюк ютуқлари санаб чиқилган. Масалан, Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми киши бошига 700 доллардан 11 минг долларга чиққан, яъни 16 марта ошган. Сўнги икки йилда саноий-инновацион ривожланишга ишлайдиган 400 та янги корхона яратилган. Экспорт 88 млрд долларга чиқди, бунинг 21 миллиарди хом-ашё бўлмаган маҳсулотларга оид.
ННнинг нутқида бу каби рақамлар жуда кўп. Ислом Карим уларни кўриб қолганда мазаси қочиб қолмасин деб уларни санаб ўтирмадик.
Нурсолтон Назарбойнинг нутқида диққатга сазовор бўлган битта муҳим жой бор. Шубҳасиз у Ислом Каримга ҳам ёқса керак. Қозоғистон Президенти Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) кўпроқ инсоний масалалар, тўғрисини айтса, демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланаётганидан норози. ЕХҲТчилар ҳамма ерга тиқилиб, сайловлар қандайдир стандартларга мос келмаслигини гапирар эканлар. Хавфсизлик, жумладан иқтисодий хавфсизлик масалаларига эътибор беришмасмиш.
Нима бўлганда ҳам, Қозоғистон президенти муҳим масалалар бўйича ўз нуқта-назарини очиқча гапираётгани мақтовга сазовордир.