03 March 2012
00:07 -
“Шўртангаз” ширкати раҳбарларидан бири ўз жонига қасд қилди
Бу ширкат раҳбарияти ва Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Нуриддин Зайниевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши борасида шу йилнинг 12 январида хабар бергандик.
Бу йўналишдаги воқеалар ўта драматик равишда давом этишга бошлади. Ҳозир маълум бўлишича, бир неча кун аввал “Шўртангаз” давлат унитар корхонаси раисининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Соат Абашов жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди биносининг иккинчи қаватидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Маркази вилоят бўлимига олиб келинган Абашов шифохонада жон берди. Маълумотларга кўра, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиш учун санкция олиш мақсадида судга олиб келинган. Миршаблар қўлидан жонҳолатда қочган газчи жавобгарликдан қочиб, ўлимни танлади.
Шу жиноят иши бўйича бошқа айбланувчиларга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.