02 March 2012
03:23 -
Покистон Қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи Ҳалид Шамим Вин Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжонда бўлди
У уччала мамлакатда ҳам мудофаа вазирлари билан учрашгани хабарларда айтилади. Эмишки, ҳамма ерда икки тарафлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинибди. Тотшкентда Покистонлик генерал Олий қумондонлик ўқув юртига ҳам ташриф буюрибди. Ашхободда эса, у жуда қисқа вақт бўлган, Туркманистон вазири билан халқаро аэропортда кўришган.
Озорбайжоннинг Мудофаа вазири Рамил Усубов нима учундир Покистонлик меҳмон билан халқаро жиноятчиликка, хусусан, нолнгал миграция, одам савдоси ва наркотрафикка қарши биргаликда кўрашишни ҳам таклиф қилибди. Ваҳоланки, бу соҳалар қуролли кучларга оид эмас.
Аввалроқ Ҳалид Шамим Вин Тожикистонга ҳам келиб кетганди.
Покистоннинг АҚШ ва Ғарб билан муносабатлари ўта ёмонлашиб кетаётган пайтда Ҳалид Шамим Виннинг бундай зиёратларга қандай мақсад билан чиққанини тушуниш қийин.