02 March 2012
02:56 - Транспорт соҳасида ишларимиз қойил: Битта учоқ, иккита трамвай сотиб олдик
Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АҚШнинг Boeing ширкатидан 4 дона Boeing-767-300ER йўловчи учоғи сотиб олган, улардан бири Ўзбекистонга келиб ҳам бўлганди. Шу йил 29 февралда учоқларнинг иккинчиси етиб келибди.

Айни замонда, Чехиядан 20 дона трамвай сотиб олингани ҳам эълон қилинди. Улардан иккитаси ўтган йили олиб келинган, улар ҳозир 9 ва 13-чи маршрутларда ишлатилмоқда. Навбатдаги икки трамвай наврўз байрамида бизга етиб келаркан. Табиий, ҳозир трамвайлар бир вагонли. Ҳар бир вагон 140 йўловчига мўлжалланган.