01 March 2012
01:25 - Ўзбекистон ҳукумати атиги 184 нафар юртдошимизни қулфурушлар чангалидан қутқарибди, қолганлари-чи?
Бугунги ҳукумат газеталари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ўтказилган пресс-конференция тафсилотлари хусусида тўхталиб, анжуманнинг одам савдосига қарши курашиш мавзуига бағишлангани ҳақида ёзган.

Прокуратура келтирган рақамлардан маълум бўлишича, ҳукуматимиз одам савдоси масаласида 29 мамлакат билан ҳамкорлик қилмоқда, ўтган бир йил давомида хорижга қулфурушлар чангалида қолган фуқароларимизни озод қилиш учун 80 та илтимосномалар жўнатилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари билан 184 нафар юртдошимиз ўз уйларига қайтиш бахтига мушарраф бўлибди.

Прокуратура расмийлари конференция чоғида қанча юртдошимизнинг одам савдоси қурбони бўлгани, минглаб ўзбекларнинг хорижда мигрант, фоҳиша ва ҳоказо кўринишида юргани борасидаги рақамларни келтирмаган, дейди мухбиримиз. Бу борадаги рақамлар ошкор қилинса, Ўзбекистон раҳбарлари шарманда бўлишади. Одам савдосининг субъектив сабаблари мамлакатдаги қашшоқлик, ҳуқуқсизлик ва иқтисодий ночорлик эканини тан олишга тўғри келади. Бу эса, йил сайин гўёки фаровонлашиб бораётган турмушимиз “кўрсаткич”ларига зиддир.