01 March 2012
01:07 - Мисрда президент сайлови 23-24 майда бўлади
Бу ҳақда хабар берган Reuters агентлиги Мисрнинг Олий Суди раиси Фарук Султонга асосланган. Сайловнинг биринчи турида ҳеч ким 50 фоиздан кўп овоз ололмаса, 16-17 июнь кунлари иккинчи тур ўтказилади.

Маълумки, ўтган йили бу мамлакатнинг 30 йиллик диктатори Ҳусни Муборак истеъфога жўнатилгандан бери ҳоимият таркибини қайтадан яратиш жараёни давом этмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган параламент сайловларида исломий партиялар кўпчилик ўринга эга бўлишган эди. Мана энди янги президент ҳам сайланади.

Президентликка асосий номзод сифатида Араб Давлатлари Лигасининг раҳбари Амир Муса кўрилмоқда.