28 February 2012
01:09 -
“Равнақбанк”ка янги раҳбар тайинланди
Бугун “Равнақбанк” акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раиси Нуритдин Абубакиров лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Искандар Турсунов вақтинчалик раис этиб тайинланган. Банк бошқаруви кенгашининг мазкур қарорига Абубакировнинг хизмат фаолиятида йўл қўйган хатолари сабаб бўлгани айтилмоқда.
Аввалги хабарларимздан бирида Марказий Банк "Равнақ-банк"нинг валюталар билан ишлаш лицензиясини бекор қилганини билдиргандик. Раис алмашиши шу воқеанинг натижаси бўлса керак.
Эслатиб ўтамиз, 2001 йилнинг июлида ташкил қилинган ушбу банк таниқли бойлардан бири Зафар Файзиевга тегишли экани айтилади.