25 February 2012
14:03 -
Саудияда бугун бўладиган G-20 мамлакатларининг парламент спикерлари мажлисига Қозоғистон таклиф қилинган, Ўзбекистон қани?
Маълумки, G-20 - жаҳоннинг энг кучли иқтисодга эга бўлган 19 мамлакати ва Европа Иттифоқини бирлаштирувчи форумдир. G-20 давлатлари раҳабрлари, молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарларининг йиғилишлари даврий равишда ўтказилиб туради. Бугун Саудия Арабистонида G-20 мамлакатларининг парламент спикерлари йиғилиши ҳам ўтказилар экан. Бу – янги бир анъананинг бошланиши бўлса керак.
Қозоқларнинг расмий хабарларига кўра, кеча Саудия Арабистонига ишчи ташриф билан келган Қозоғистон Сенатининг раиси Кайрат Мами шу йиғилишга меҳмон сифатида таклиф қилинган.
Қозоғистон вакилининг бундай мажлисга таклиф қилиниши – бу мамлакат иқтисодининг кучини кўрсатади, қозоқларнинг дунёдаги обрўсини яна ҳам орттиради.
Ислом Карим раҳнамолигаида ҳар қандай кризисларни усталик билан айланиб ўтадиган ислоҳотларнинг “ўзбекча модели”ни яратиб, дунёни лол қилдирган Ўзбекистоннинг вакили бу мажлисга чақирилмаган бўлса, иқтисоди кучли бўлишига қарамасдан ақли заифлигича қолган G-20 мамлакатлари устидан кулиш керак.