25 February 2012
13:26 -
Яманнинг янги президенти – аввалги вице-президент Абд Раббо Мансур Ҳади

Тунис, Миср ва Ливиядаги инқилобий воқеалардан кейин Яманда ҳам 34 йилдан бери ҳукмронлик қилган президент Али Абдалла Салехга қарши оммовий намойишлар бўлгани ҳаммага маълум. Табиий, диктатор осонликча чекинмади, қон тўкилди, президент саройи қуролли мухолифат тарфидан бомбардимон қилинганда, унинг ўзи зўрға тирик қолди, чет элларда даволанди ва истеъфога кетишга мажбур бўлди.
Унинг исттеъфога кетиш шартларидан бири – ўзини тинч қўйиш, жиноий жавобгарликка тортмаслик ва Яманда яшашига рухсат бериш эди. У 27 февралда Абд Раббо Мансур Ҳадининг инаугурациясида ҳам иштирок этмоқчи.
Янги президент 2 йиллик муддатга сайланган, бу вақт ўтиш даври ҳисобланади. Шу вақтда мамлакатнинг янги сиёсий системаси бўйича тарафлар келишиши, янги конституция қабул қилиниши керак. Ундан кейин парламент ва президент сайловлари ўтказилади.
“Ҳаракат”нинг фикрича, турли қабилалардан иборат бўлган, Ал-Қоида яхши илдиз отган бу мамлакатда катта ўзгаришлар бўлиши ва барқарорлик юзага келишини кутиш қийин.