25 February 2012
03:20 - Озорбайжонда Хўжали қирғинининг 20 йиллиги эсланди
Роппа-роса 20 йил аввад Тоғли Қорабоғ учун Озорбайжон ва Арманистон ўртасида олиб борилган урушнинг энг фожиали куни бўлганди. 1992 йил 25 февралдан 26-чига ўтар кечаси арманиларнинг қуролли отрядлари асосан озорилар яшайдиган Хўжали шаҳрига ҳужум қилдилар ва оммавий қирғин ўтказдилар. Шу кунги уруш ва ундан кейинги кунларда юзлаб озорилар қирғин қилинди.

Нафақат Озобайжоннинг ўзида, балки жаҳоннинг кўп мамлакатларида бу фожеанинг 20 йиллиги муносабати билан хотира тадбирлари ўткзилди. Масалан, Тошкентда, Озорбайжон элчихонаси қошидаги Маданият марказида.