25 February 2012
03:14 -
Москвада Манасга ҳайкал ўрнатилди
Алмазбек Атамбаевнинг президент сифатидаги Москвага қилган биринчи ташрифи пайтида қирғизларнинг афсонавий қаҳрамони Манаснинг ҳайкали очилди.
"Биз қирғизлар Енисейдан чиққанмиз, америкалик ҳиндилар ҳам Олтойдан чиққан. Рус қўшинларининг қўмондони Кутузов ҳам осиёлик Кутузнинг авлодидир, демак ҳамамизнинг илдизларимиз бир”, дебди ҳайкалнинг очилишида нутқ сўзлаган Алмазбек Атамбаев. Нима учундир у Лениннинг ҳам отаси чуваш, яъни турк бўлганини эсламабди. Балки, у қирғизлар туркларнинг бир қавми эканлигини тан олмоқчи эмасдир. У буни Туркияга борганда гапиради, Москвда эса ўзини бошқача тутади. Ҳаммани аҳмоқ қиламан деб ўйласа керакда.
Дарвоқе, икки кунлик расмий ташриф билан Москвага келган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Президент Дмитрий Медведев ва ўз хўжайини Владимир Путин билан учрашган. У бу ерга бир тийин ҳам пул сўраш учун келмаганини урғулар экан, у ҳолда, ташрифнинг асосий мақсади нималигини ҳам очиқламаган.