22 February 2012
01:40 - Жиззахнинг Ғаллаоролида табиий офат: зарар кўлами катта
21 февралга ўтар кечаси келган сел натижасида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги 6 та қишлоқ йирик миқдорда зарар кўрган. Жума ва Жарбулоқ қишлоқларининг бутунлай вайрон бўлгани ҳақида гаплар бор. Фавқулодда содир бўлган табиий офат туфайли 150 дан ортиқ хонадоннинг бошпанасиз қолгани айтилмоқда. 100 га яқин хонадон қўшни Бахмал ва Жиззах туманларига кўчирилган.

Табиий офат юз берган ҳудудга Бош вазир Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ҳукумат комиссиясининг етиб келган. Зарар кўлами ўрганилмоқда, дейди Жиззах вилояти Фавқулодда ҳолатлар бошқармасига иқтибосан мухбиримиз.