27 July 2011
20:25 -
Talgo поездларидан ўзбек миллатининг тақдиригача: ҳамма ерда орқадамиз, ҳаммадан хорланмоқдамиз, нима қиламиз?
Ўзбекистон президентининг шу йил 5 январдаги қарори асосида Испаниядан 2 дона (!!) тезюрар поезд сотиб олингани Ўзбекистонда оламшумул воқеа сифатида тақдим этилмоқда. Биринчи поезднинг локомотив ва вагонлари сув йўллари орқали аввал Санкт-Петебургга олиб келинди, кейин уларни рус локомотивлари Тошкентгача етакзиб берди. Яқинда, табиий, мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида, Ислом Каримнинг ўзи поездга ўтириб, Тошкент-Самарқанд йўналишидаги қатновларни тантаналар билан бошлаб берса керак.
Тез юрар Talgo поездларининг сотиб олиниши табиий воқеа. Дунё ривожланмоқда, нега Ўзбекистон орқада қолсин? Лекин нима учун улар ҳозиргина сотиб олинмоқда? Масалан, Қозоғистонда улар йиллардан бери ишлатилмоқда-ку. Қолаверса, Ўзбекистоннинг танспорт воситаларини ривожлантириб бориш стратегияси борми?
Кеча қозоқларнинг Казинфом агентлиги бу мамлактнинг “Транспорт ва коммуникациялар илмий-текшириш институти” директори Мурат Бекмагамбетовнинг мақоласини эълон қилди.
Ундан маълум бўлишича, расмда кўрсатилган тезюрар поездлар йиллардан бери Қозоғистонда эксплуатация қилинмоқда экан. Ҳозир қозоқлар транспорт соҳасидаги келажак стратегиялари устида ишлашмоқда. Бу институтнинг асосий вазифаси шу. Мақола муаллифи Японияда 1996 йилдан бери, Хитойда 2001 йилдан бери интеллектуал транспорт яратиш устида иш олиб борилаётганини гапириб, қозоқ мутахассислари Россия, Белорусия ва Тожикистондаги ҳамкасблари билан Европани Хитой билан боғлайдиган транспорт йўлларининг келажагини муҳокама қилишаётганини ёзади. Аммо, мақолада Ўзбекистон тилга ҳам олинмайди.
Ҳа, ҳақиқат, шундан иборат. Асрлардан бери Марказий Осиёда етакчи роль ўйнаб келган ўзбеклар билан бугун ҳеч кимнинг иши йўқ. Фақат транспорт масаласида эмас, ҳамма масалаларда.
Масалан, ўзбеклар Қирғизистон жанубида қирғин қилинди, дунёнинг бу билан иши йўқ. Чунки, ўзбек миллатининг бу билан иши йўқ экан, нега дунё у билан шуғуллансин?
Ҳозир ўзбек миллатининг ўз тақдири билан иши йўқ. Миллатнинг келажагини ўйлайдиганлар йўқ. Миллий стратегия йўқ. Қаердан ҳам бўлсин, Ўзбекистон президенти ҳатто “ўзбек” деган сўзни ишлатмаса.
Қаердан бўсин, бир маҳаллар миллатчиликни байроқ қилиб кўтариб чиққанларимизнинг кўпчилиги миллатни сотиш эвазига яшашни ўрганиб олишган бўлса. Қаердан бўлсин, бу масалаларни муҳокама қиладиган матбуот органлари бўлмаса. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари фақат ўша хоинларни мақташ билан овора бўлса? Қаердан бўлсин, ҳатто ББС, Озодлик, Америка Овози каби радиоларнинг ўзбек хизматлари ҳам асосан сотқинларни мадҳ этиш билан машғул бўлса.
Яқинда, ўзбекнинг тарихида қоладиган воқеа бўлди. Ўзбек ўзбекни ҳимоя қилиб Тошкентдаги Қирғизистон элчихонаси лддида пикет ўтказди. Ким бунга эътибор берди? Номигагина буни эслатиб ўтган ўша радиоларми?
Мустақиллик учун кураш йилларида “Бирлик” халқ ҳаракати раиси Абдураҳим Пўлат “фақат мустақилликнинг ўзи бизга ҳеч нарса бермайди, қонли диктатурада ўтирамиз, холос”, деб ёзди. Ким бунга эътибор берди? Мана ўтирибмиз энди. Ҳозир ҳам масалани жиддийроқ ўйлаш керак.
Ислом Каримни тахтдан ағдариш, унинг қизлари ва бошқа коррупционерларнинг бойлигини тортиб олиш, ислом фанатикларини “Жаслик”дан чиқариш, ўзи чуқур инқироз ичида бўлган Ислом динидан мадад кутиш билан иш битмайди. Миллий масалалар ва миллатнинг тақдирини олдинга сафга чиқариш, миллатга хоинлик қилганларга нисбатан олий жазони тиклаш каби мавзулар устида ўйлаш, хуллас, триивал бўлмаган бир нарсалар қилиш керак.