14 February 2012
03:31 - БМТ Бош котиби ўринбосари Ноэлин Хейзер Тошкентга келади
Эртага БМТ Бош котиби ўринбосари, Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий масалалар ижрочи директори Ноэлин Хейзер бошчилигидаги делегация юртимизга келади. Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати БМТ мулозимининг “Баркамол авлодни тарбиялаш - мамлакат тараққиёти ва жамиятни янгилашнинг муҳим шарти” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этишини урғулаган, дейди мухбиримиз. 16-17 февраль кунлари Тошкентда ўтадиган анжуманда Жаҳон Банки, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури, Ислом Тараққиёт Банки сингари нуфузли ташкилотлар вакиллари ва қатор хорижий давлатларнинг таълим соҳаси етакчилари иштирок этади.