11 February 2012
23:16 - Юсуф Жума: Туркистонни тикла, Тангрим, ягона қил, Кечир шоир Юсуфингни хешим менинг, Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг!

"Даюс халқ ўлади"
(Уилям Шекспр)

Махтумқули, сўзим ҳақдир,
Ҳақ сўзга тан беран йўқдир.
(Махтумқули)

Бизнинг халқнинг ҳолига йиғлашни ҳам билмайсан, кулишни ҳам.
(Абдулла Қодирий)


Москвада ўрис миршаби ҳужжат кўрсатиб икки ўзбекни - ака укани бес
oқол қилди. Акани бесoқол қилганда ука навбат кутиб томоша қилиб турди. Укани бесоқол қилганда ака томоша қилиб турди. Ё Раб, қўрқув бу элни не куйларга солди?!

Қўл оёғингда кишан йўқ,олмайсанми ёқасидан?! Бундан ўлганинг яхши эмасми?! Ахир жўжасига йиртқич ташланса, товуқ йиртқичга ташланади. Ахир сен инсонсанку?!

Қуш уясида кўрганини қилади, дейдилар.

Бутун бир халқ бир манфур мустабидга навбат кутиб тургандан кейин, икки ака ука бир ўрисга навбат кутса нимаси ажабланарли?! Битта мустабид Каримовга ўн миллионлаб халқ чорак асрдан буён навбатда!

Тағин ўрис миршаби "инсофли" экан. Ҳужжат кўрсатибди. Каримов қарийб йигирма беш йилдан буён ҳужжат ҳам кўрсатмайди. Аёлларни ғар, эркакларни бесоқол қилаябди.

Бесоқолликнинг икки тури мавжуд
:


1. Жисмоний бесоқолбозлик
2. Руҳий бесоқолбозлик

Жисмоний бесоқолбозлик барчага аён.

Руҳий бесоқолбозлик - хиёнат, сотқинлик, қўрқув, таъмагирлик, маддоҳлик...

Мухтасари ёвузлик билан зино.

Бу мақола ҳам жисмоний, ҳам руҳий бесоқоллик тўғрисида.

 

Тўйлар муборак

 

Ислом Каримов КГБ ҳарамидан чиққан. Ҳози