11 February 2012
07:15 - Юнонистондаги мураккаб вазият кеча Dow Jones индексини туширди, ҳафталик натижа ҳам салбий
Кеча Юнонистонда бошланган оммавий норозиликлар Нью-Йорк фондлар биржасига салбий таъсир қилди. Маълумки, оддий юнонлар ўз ҳукуматлари Европа Иттифоқининг босими остида давлат ҳаражатларини қисқартириш, ўртача маошни камайтириш масаласида мухолифат билан келишганидан ғазабдалар. Чунки, бундай келишув тез кунларда парламентда қарорлар чиқишига асос бўлади. Демак, давлат ҳаражатлари камайтирилади, оддий одамларнинг маоши камаяди.

Хуллас, кеч бир кунда Dow Jones индекси 89 поғанага (0.69%) тушди, энди у 12801 га тенг, ўтган ҳафта сўнгида 12862 эди. Демак, аввалги кунлардаги бироз ўсиш ҳам бўлгани сабабли, ҳафталик тушиш 61 поғана бўлган.