11 February 2012
04:44 -
Уят: Ўзбекистон қўшниларнинг юкини ўғирлашда айбланмоқда
Русаларнинг ИА REGNUM тарқатган хабарда айтилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг номи айтиилмаган вакили Ўзбекистон ҳудудларидан темир йўллари орқали Қирғизистон ва Тожикистонга кетаётган юклар ўғирланаётгани ҳақидаги иддаоларни рад этибди.
Бундан аввал қирғиз тарафи ўз юкларининг Ўзбекистон ҳудудларидан ўтиши учун 2-3 ой кетаётгани, цистерналардаги ёқилғининг 40 фоизи ўғирланаётганини даъво қилган экан. Тожикистоннинг ҳам шу каби иддаолари бор.
Маълумки ва минг афсуски, Ўзбекистон расмийлари, жумладан, мамлакат президенти ёлғон гапиришда устаси фаранг бўлиб кетишган. Шу сабабли, қўшниларнинг юки ўғирланмаётгани ҳақидаги раддияларга ҳеч ким ишонмайди, юклар ростдан ҳам ўғирланмаётган бўлса-да.
Ўзбекистоннинг ҳозирги иқтисодий аҳволи, ҳамме ерда электр энергияси етишмаётгани, бензин танқислиги каби фактлар инобатга олинса, Ўзбекистон ўз қўшниларнинг ёқилғисини ўғирлашга мажбур эканлигини тушунамиз.