10 February 2012
06:17 -
“Озодлик” радиосининг ўзбек ва озорбайжон хизматларининг фарқи
Бу радионинг озорбайжон тилида эшиттиришлар олиб борадиган хизмати ўз сайтида 8 январдан бери “2013 йилда бўладиган президентлик сайловларида Илҳом Алиевнинг ҳақиқий рақиби ким бўлолади?” савол билан сўровнома ўтказмоқда.
Шу кунгача овоз беришда 2896 киши қатнашибди, уларнинг 40 фоиздан ортиғи бундай рақиб сифатида Озорбайжон Халқ Фронти Партиясининг раиси Али Каримлини кўрсатибди. Иккинчи ўринда - 29,5 фоиз овоз билан мухолифатдаги бошқа партия – “Мусават”нинг лидери Иса Қамбар. Қолган ўринларни олганлар ичида Илҳом Алиевнинг турмуш ўртоғи Меҳрибон ҳам бор (9,5 фоиз овоз билан учинчи ўрин).
Кўриниб турибдики, эътиборга арзийдиган жиддий бир сўровнома ўтказилган, унинг натижалари ҳам эътиборга лойиқ.
Шу муносабат билан ҳам “Озодлик” радиосининг ўзбек хизматига хос ифлосликларни эслашдан фойда бор.
“Ҳаракат” агентлигининг бир қатор хабарларидан маълумки, 2007 йили ўқувчиларининг сони жуда оз бўлган “Исёнкор” номли сайтда “Ўзбек мухолифатининг лидери ким?” саволи билан сўровнома ўтказилган эди. Бир неча ҳафта ичида сўровномда 40 киши қатнашган ва уларнинг кўпчлиги бундай лидер сифатида “Эрк” партиясининг собиқ раиси Салой Мадаминни кўрсатган. 40 киши қатнашган сўровномани биронта жиддий одам эътиборга олмайди. Аммо, “Озодлик”нинг ўзбек хизмати, қатнашувчиларнинг сонини айтмасдан туриб, сўровнома ғолиби Салой Мадамин бўлганини эълон қилганди. Яъни, ўз ўқувчиларини тўғридан-тўғри лақиллатган.
Кейинчалик, “Ҳаракат” сайти ўз ўқувчиларини “Исёнкор” сайтига кириб, ўша сўровномада иштирок этишни сўради. Кимга овоз бериш хусусида тавсия берилмаган бўлса ҳам, сўровномада иштирок этган юзлаб кишилар “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат учун овоз бердилар. “Исёнкор”нинг бошқарувчилари Салой Мадаминга овоз қўшиб қўйишни бошлашди, барибир фойдаси бўлмади. Абдураҳим Пўлатга берилган овозлар бошқаларга берилган овозларнинг йиғиндисидан ҳам бир неча марта катта бўлди. Шарманда бўлган исёнкорчилар ўз сайтларини ёпишга мажбур бўлдилар.
Табиий, бу ҳақда “Озодлик” хабар тарқатмади.
“Озодлик” радиосининг бу каби ифлос ишлари “Ҳаракат” журналида мунтазам ёритилиб бормоқда. Вақти келиб, Ўзбекистонда ошкоралик бошлангач, бу радионинг журналистлари ўзбеклардан қочиб юришга мажбур бўлишлари муқаррар.
Бу мавзуга бағишланган ҳужжатли мақолaлар билан “Ҳаракат” журналининг ушбу сайтда ҳам жой олган 2007 йилга оид № 3(66), № 4(67), № 5(68) ва 2008 йилга оид № 1(70) сонларида танишиш мумкин.