09 February 2012
06:12 - Асл касби дирижер бўлган “Бирлик”чи Зоҳид Ҳақназарнинг янги китоби ва “Озодлик” радиосининг навбатдаги ифлослиги
Халқ артисти Зоҳид Ҳақназарнинг “Дирижëрлик маҳорати” номли рисоласи тақдимоти шу кунларда Ўзбекистон Давлат консерваториясида бўлиб ўтди. Шу муносабат билан “Озодлик” радиосининг мухбири Зоҳид Ҳақназар билан суҳбат ўтказгани ғоят табиий нарса. Чунки, Зоҳид ака Куала Лумпурдаги таниқли симфоник оркестрни ташкил қилган, ўзбек мусиқаси ривожига ҳисса қўшган мусиқачи-олим сифатида ҳам тарихга кирган одам. Аммо...

Америкаликларнинг демократик ғояларига таянган бу радио дирижёрлик китоби ҳақидаги эшиттиришда ҳам ижтимоий-сиёсий воқеалардан узоқда туролмаcликка мажбур. Акс ҳолда, бундай қилмаган радио ходимларининг ковиши дарҳол Тошкентга қараб тўғрилаб қўйилади. Шунга ақли етган радио мухбири, китоб баҳонасида, Ўзбекистонда қандай сиёсий ўзгаришлар бўлиши кераклиги, Россияда бўлаётган воқеалар Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида умумий шаклдаги саволлар берибди. Зоҳид ака Ўзбекистонда ўзгаришлар бўлиши учун мамлакат ичида фаолият кўрсатадиган мухолифат, рўйхатдан олинган партиялар бўлиши кераклиги, оркестрни бир дирижёр бошқаролса ҳам, давлатни биргина одам бошқара олмаслиги ҳақида мутлақо тўғри гапларни гапирибди.

“Озодлик” мухбири Россияда ҳамма тўпалонларни ҳукумат тарафидан рўйхатга олинган партиялар эмас, ҳукумат тарафидан тан олинмаган гуруҳлар қилаётганини эслатмагани ҳам унинг саводсизлик даражасининг кўрсатгичидир. Бу ҳам бизни унчалик қизиқтирмайди.

Аммо, тўғрироғи, иккинчи марта, аммо...

Гап шундаки, Зоҳид Хақназар ўз вақтида “Бирлик” халқ ҳаракатининг раисдошларидан бири бўлган, Салой Мадамин раҳбарлигидаги миллат хоинлари “Бирлик”ни Ислом Каримга сотаётган пайтда Абдураҳим Пўлат билан биргаликда ўша хоинларга қарши турган ва ғалаба қозонган одам. Яъни, у Ўзбекистоннинг тарихига фақат дирижёр эмас, сиёсатчи сифатида ҳам кирадиган шахс.

Нега “Озодлик” мухбири буни эслатмайди, Ўзбекистонда замонавий диктатура ўрнатилиши билан боғлиқ бўлган бу масалаларни эсга олмайди? Замонавий журналист сиёсий воқеалар ҳақида гапириб туриб, бундай фактларни четлаб ўтиши мумкин эмас. Ёки у журналист Зоҳид Ҳақназар “Бирлик” халқ ҳаракатининг раисдошларидан бири бўлганини ҳам билмайдиган даражадаги саводсиз одамми? Ёки “Бирлик” номини тилга олиш учун МХХдан рухсат ололмай қолдими?

Ўзбеклар бир нарсани тушуниши керак. Айниқса Қирғизистондаги қирғиндан кейин миллат сифатини ҳам йўқотиш арафасига келиб қолган ўзбек қайтадан миллат бўлиши учун, миллатга сотқинлик қилаётган ҳамма ифлослардан, жумладан, “Озодлик”, ББС ва “Америка Овози” радиоларининг ўзбек хизматларида ишлаётганлардан ҳам қутилиши шарт.