08 February 2012
23:55 - Ўзбекистонда фондлар биржаси бор, фондлар бозори йўқ
“Тошкент” Республика фондлар биржасида шу йилнинг январь ойида 3,3 млрд сўмлик акциялар сотилибди. Бу ўтган йилнинг май ойидан бери энг паст кўрсатгич. Uzreport.com сайти ҳеч бир манбага асосланмасдан хабар қилишича, сотилган акцияларнинг 98,5 фоизи (3,25 млрд сўм) тижорат банклариники экан.

Шу рақамларнинг ўзиёқ, Ўзбекистонда ростакам акциялари бор бўлган йирик ширкатлар йўқлигини, ҳамма нарса ҳукумат қўлида бўлиб, мамлакатимиз ҳақиқий бозор иқтисодига ўтмаганини яна бир марта исботлайди, холос. Акциялари савдога чиқариладиган йирик ширкатлар яратилмаса, Ўзбекистоннинг иқтисоди ҳам ривожланмайди, ишсизлик ҳам камаймайди, ўзбеклар Россия ва Қозоғистонни мардикорлар билан таъминловчи миллат сифатидан қутилмайди.

Қолаверса, ҳозирги ҳокимият бор экан, ҳеч нарса ўзгармаслиги шундоқ ҳам маълум нарса. Демак, миллатнинг асосий вазифаси - мавжуд ҳокимиятни алмаштиришдир.