08 February 2012
21:46 - Ўшда қирғизча ва ўзбекча эшиттиришлар олиб борадиган телекомпаниянинг очилиши миллатлараро тинчликка йўл очмайди, авваламбор қирғиз фашизмини йўқ қилиш керак
АКИpress агентлигининг Қирғизистон ҳукумати қошидаги Информсиёсат бўлими эксперти Эрнис Мамиркановга асосланиб бугун тарқатилган хабарида айтилишича, яқинда Ўшда иш бошлайдиган “Интимоқ” номли телекомпания қирғиз ва ўзбек тилларида эшиттиришлар олиб боради. Ҳозирги Президент Атамбаев ҳали Бош вазир бўлган замонида, аниқроғи, 2011 йил 29 ноябрда, “Интимоқ” телекомпаниясининг очилишига доир ҳужжат имзолаган экан.

7 аъзодан иборат Кузатув Кенгашига ҳам эга бўладиган бу телекомпания миллатлараро тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, дебди ҳукуматнинг эксперти.

Бундай телекомпаниянинг очилиши олқишга сазовор, дейди мухбиримиз. Аммо, ўзбекларга қарши олиб борилаётган миллатчилик сиёсати тўхтатилмас экан, миллатларо тинчлик бўлмайди. Биринчи навбатда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Қирғизистон парламенти қирғиз фашизмини қоралашлари, Халқаро Мустақил Комиссия хулосаларини тан олишлари керак. Айнан шундай эътироф ўзбекларни қирғин қилганларни жазолаш, қирғиз фашизмини йўқ қилиш йўлида биринчи қадам бўлади. Акс ҳолда, воқеалар катта ўзбек-қирғиз урушига айланиши муқаррар. Бундай уруш ўзбекларнинг ғалабаси билан тугаши ҳам ўз-ўзидан маълум.