08 February 2012
02:14 -
Тошкентда мактаб директори 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Тошкент шаҳридаги 206-мактаб директори Хосият Муқимовани 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг мулкни талон-тарож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, порахўрлик ва пора олди-бердисида иштирок этиш жиноятлари билан айбланган директорга нисбатан чиқарилган жазо муддати унинг аёллиги, илк марта судланаётгани туфайли 3 йиллик шартли қамоқ билан алмаштирилди. 3 йилга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган собиқ директор энг кам иш ҳақининг 350 баравари (22 000 000 сўм) миқдорида жаримага ҳам тортилди.