08 February 2012
01:33 -
ЕИ мулозими Пъер Морелнинг ташрифи борасида маълумотлар кам
Бу ҳақда биргина Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати умумий руҳдаги узуқ-юлуқ хабар тарқатди. Унда айтилишича, ЕИнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича махсус вакили вазирликда қабул қилинган ва 2011 йилнинг январида Ислом Каримнинг Брюсселдаги келишувлари ижросини муҳокама қилган. ЕИ ва ЎЗбекистон ўртасидаги ҳамкорликлар умумий тарзда муҳокама қилинган. Музокаралар формати, учрашув иштирокчилари борасида маълумотлар йўқ.
Шунингдек, кечаги хабарларимизда меҳмоннинг Оқсаройда қабул қилиниши мумкинлиги, фуқарллик жамияти вакиллари билан учрашувлари режалангани ҳақида гапиргандик. Мухбирларимизнинг бу ҳақдаги сўровига Иттифоқнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ташриф якунлари бўйича хабарнома тарқатилишини, ҳозирча ҳеч нима айтиша олмаслигини таъкидлаб, гапни қисқа қилган.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи Ўзбекистон ташқи савдоси улушида иккинчи ўринни эгаллайди. Айни пайтда мамлакатда ЕИга аъзо давлатлар билан тузилган 841та қўшма корхона фаолият юритмоқда. Морел эса 2006 йилда Иттифоқнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили лавозимига тайинланган.